Жаҳон | 21:59 / 16.01.2019
9353
1 дақиқада ўқилади
Испания сайёҳларнинг ташрифи бўйича рекорд ўрнатди
Испания қабул қилган сайёҳлар сони бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди: 2018 йилда ушбу давлатга 82,6 млн киши ташриф буюрган. Бу ҳақда Испания саноат, савдо ва туризм вазири Рейес Марото маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2017 йилгига нисбатан 0,9 фоиз юқорироқ бўлган.
Испания сайёҳларни қабул қилиш бўйича Франциядан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. 2017 йилда Францияда 87 млн киши бўлган, 2018 йил бўйича маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.
Испанияда сайёҳлар 2018 йил давомида 89,7 млрд евро пул сарфлашган. Бу қиймат 2017 йилгига нисбатан 3,1 фоиз кўпроқ бўлган. Ҳар бир сайёҳ ўртача 1082 евро сарфлаган.
Мавзуга оид
20:51 / 03.11.2024
Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди
15:59 / 03.11.2024
Испанияда асрнинг энг вайронкор тошқини. Тўрт кун ўтиб яна нималар маълум?
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
15:50 / 02.11.2024