Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 минг долларлик заргарлик буюмлари учун пул ўрнига қоғоз бўлакларни бериб, алдаб кетган аёл ушланди
2019 йил 4 январь куни Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Бухоро кўчасида яшовчи И.А. (аёл) Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Олой” бозори ҳудудида фуқаро М.Н. (аёл)га заргарлик буюмларини сотиб олишини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан умумий қиймати 13500 АҚШ доллари бўлган заргарлик буюмларини олган.
Бунинг эвазига ичида 30000 АҚШ доллари бор деб, газета бўлаклари қирқиб солинган конвертни бериб, заргарлик дўконига кириб, бошқа эшикдан чиқиб воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида И.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:18 / 02.03.2026
Тошкентда тирбандликни камайтириш учун “Долзарб 90 кунлик” бошланади
17:30 / 28.02.2026
Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган Асадбек Жумаевнинг қамоқдаги суратлари тарқатилди
09:38 / 28.02.2026
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
18:16 / 27.02.2026