Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусий суд экспертизаси ташкил этилади
Ўзбекистон Президенти "Суд-эксперт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ энди Ўзбекистонда нодавлат суд экспертизаси ташкилотини яратишга рухсат этилади. Уларга 44 турдаги суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Нодавлат суд-эксперт ташкилотларининг экспертлари тўлов асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишади. Курс якунларига кўра улар суд эксперти сертификатини қўлга киритишади, мазкур сертификат уларнинг профессионал компетентлик талабларига мувофиқлиги ва тегишли мутахассислик бўйича малакага эга эканликларини тасдиқлайди.
Суд эксперти сертификатларини олган шахслар ҳақидаги маълумотлар Адлия вазирлиги сайтига жойлаштирилади.
Нодавлат ташкилотлар экспертизалари хулосалари давлат ташкилотлар хулосасига тенглаштирилади.
Нодавлат эксперт ташкилотининг экспертиза хулосасидан норози кишилар суд экспертизасини ўтказиш учун такроран давлат суд-эксперт муассасасига мурожаат қилишлари мумкин.
Суд-эксперт фаолияти мувофиқлаштируви Адлия вазирлиги зиммасига юклатилди.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026