Жаҳон | 09:34 / 17.01.2019
13901
1 дақиқада ўқилади

Пентагон ҳисоботида янги турдаги таҳдид ҳақида маълум қилинади

Фото: wikipedia.org / Tech. Sgt. Andy Dunaway

Пентагоннинг ракеталардан мудофаа бўйича янги ҳисоботи «гипертовушли таҳдид» тўғрисидаги бандни ҳам назарда тутади. Бу ҳақда РИА «Новости» Оқ уй вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Президент маъмуриятининг вакили қайд этишича, янги ҳисобот «атрофдаги муҳитга реакция билдириш» учун мўлжалланган.

«[Замонавий дунёда] нафақат баллистик ракеталар хавфи, балки қанотли ракеталар ҳамда гипертовушли каби энг сўнгги турдаги қуроллар таҳдиди ҳам мавжуд», - деди вакил.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбий маҳкамаси Қўшма Штатлар жавоб бериши керак бўлган таҳдидлар рўйхатини кенгайтирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ядро қуролидан Россия ва Хитойни тийиб туриш учун фойдаланмоқчи экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид