Сергелига олиб борувчи пулли йўл қуриш таклиф қилинди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йўлдан суткасига 90 минг дона енгил автомобиль ўтиши ва камида 12 киши доимий иш билан таъминланиши мумкин.
Халқ депутатлари Сергели туман кенгаши депутати Шавкат Халилов Кичик ҳалқа йўлидан Сергели тумани Анна Ахматова ва Файзли кўчалари кесишмасигача бўлган 4,65 километр масофага 6 полосали пулли йўл қуриш таклифини берди. Бу ҳақда “Народное слово” нашри хабар бермоқда.
Депутатнинг фикрича, ҳозирги кунда Сергелидаги бу кесишма ва Яккасарой туманидаги Чўпон ота ҳамда Кичик ҳалқа йўли кесишмаларигача бўлган йўл жуда тирбанд бўлиб қолмоқда ва ўндан ортиқ светофорлар туфайли уни босиб ўтишга кўпинча бир соатдан ортиқ вақт сарфланмоқда.
Светофорларсиз ва тирбандликларсиз бўлиши кутилаётган 6 полосали пулли йўл масаланинг оқилона ечими бўлиши мумкин. Чунки бу йўл ўтиши режалаштирилаётган ҳудудда турар-жойлар ва бошқа бинолар деярли йўқ, компенсацияларга ортиқча харажатлар кетмайди.
Суткасига 90 минг енгил автомобиль ўтиши ва улардан рамзий 2 минг сўмдан тўлов ундирилиши кунига 180 млн, йилига 65 млрд сўмдан кўпроқ маблағ йиғилишига сабаб бўлади ва бу лойиҳанинг даромадли бўлишини таъминлайди. Даромадли лойиҳа эса ўз навбатида инвесторларни жалб қилади. Бу йўлнинг икки томонида доимий пунктлар ишлаши камида 12 кишининг доимий иш билан таъминлайди. Шунингдек мазкур лойиҳа пулли йўллар қуришда жаҳон тажрибасини ва ниҳоят Ўзбекистонда қўллаш имкониятини беради.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
07:21 / 03.09.2024