Жаҳон | 15:07 / 18.01.2019
4404
1 дақиқада ўқилади
Ким Чен Ин Вьетнамга боришни режалаштирмоқда
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Вьетнамга расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Ким Чен Ин февраль ойида Вьетнамга боришни мўлжалламоқда.
Таъкидланишича, Вьетнам Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашишини маълум қилганди.
АҚШ конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзоси Майкл Маккол сўзларига кўра, Америка президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Вьетнамда иккинчи учрашувни ўтказиши мумкин.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024