Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сотиладиган олтин ҳажмлари кўрсаткичлари билан боғлиқ махфийлик режимини бекор қилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда кон-металлургия тармоғи йирик корхоналарининг режим-махфий бўлимлари ходимларининг штат бирликларини оптималлаштиришни назарда тутувчи ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган олтин ҳажмлари кўрсаткичлари билан боғлиқ махфийлик режимини бекор қилиш чораларини кўради.
Белгиланишича, кон-металлургия тармоғи йирик корхоналарининг оддий акциялари бўйича дивидендларни ҳисоблаш Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорларда ҳар чоракда амалга оширилади.
Агентлик:
а) зарур бўлганда, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, кон-металлургия соҳасидаги йирик корхоналарнинг давлат улушини ишончли бошқариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар билан аввал тузилган шартномаларнинг қайта кўриб чиқилишини ҳамда қайта расмийлаштирилишини таъминлайди;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига портловчи моддаларни ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш имкониятини кўзда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни;
2019 йил 30 августга қадар халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини киритади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026