Ўзбекистон | 23:21 / 18.01.2019
7186
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида авиаалоқани тиклаш муҳокама қилинди 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Эрон Ислом Республикаси элчиси Баҳман Оғорозий Дормани билан учрашди. 

Томонлар 2018 йилда ўзбек-эрон мулоқотига якун ясашди ва 2019 йилда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби бўйича фикрлар алмашишди.  

“Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиаалоқани тиклаш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари, товарларни ўзаро етказиш номенклатурасини кенгайтириш ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди”, дейилган хабарда.

Томонлар, шунингдек, Теҳронда икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундини ўтказиш масаласини кўриб чиқишган. 

Мавзуга оид