Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мужтаба Хоминаий: америкаликларнинг жойи Форс кўрфазининг тубида
28 февралдан бери омма олдида кўриниш бермаган Эрон олий раҳбари Мужтаба Хоминаий мамлакат халқига навбатдаги мурожаатни йўллади.
Фото: Tasnim
У Форс кўрфази миллий кунига бағишланган бўлиб, Эрон телевидениеси диктори томонидан ўқиб эшиттирилди ва Хоминаийнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Баёнотда Эрон ядро ва ракета имкониятларини «миллий бойлик» сифатида ҳимоя қилиш нияти таъкидланган. Эрон раҳбари сўзларига кўра, улар мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам яшовчи «90 миллион мағрур ва олижаноб эронликлар» ҳимоясида.
Мужтаба Форс кўрфази атрофидаги воқеаларга алоҳида тўхталиб, унинг келажаги «америкасиз» эканини айтди.
«Манфаатпарастлик ва ёвузлик билан ҳаракат қилиш учун минглаб километр масофадан келган хорижликларга Форс кўрфазининг тубидан бошқа жой йўқ», деди у.
Мужтаба мурожаатда Ҳщрмуз бўғозида «душман томонидан суиистеъмол қилинишининг олдини олишга» ваъда бериб, Эрон бўғоз орқали кемалар ўтиши учун тўлов ундириш қароридан воз кечмоқчи эмаслигини билдирди.
«Бўғознинг янги бошқарув тизими минтақадаги барча мамлакатларга фаровонлик ва тараққиёт олиб келади, иқтисодий фойда эса одамлар қалбини қувончга тўлдиради», дейилади баёнотда.
Форс кўрфази миллий куни - 1622 йилда Шоҳ Аббос I ва Британия Шарқий Ҳиндистон компаниясининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан португалияликларнинг Ҳўрмуз оролидан қувилиши шарафига ўрнатилган расмий байрам ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:11 / 30.04.2026
Трамп яна Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатилди
20:37 / 30.04.2026
Дунёдаги энг йирик авиаташувчи кема рекорд даражадаги миссиядан сўнг уйига қайтади
18:11 / 30.04.2026
2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар рекорд даражага етди
15:03 / 30.04.2026