АҚШдаги қорлар 6,7 мингдан кўпроқ авиарейснинг бекор қилинишига олиб келди
АҚШнинг марказий қисми ва шимоли-шарқидаги ёмон об-ҳаво, жумладан кучли қорлар 19 январда 6,7 мингдан кўпроқ авиарейснинг бекор қилиниши ва ушланишига олиб келди. Бу ҳақда FlightAware сайтида маълум қилинган.
Сайт мутахассисларининг баҳолашича, умумий ҳолда 6783 рейс бекор қилинган.
CNN телекомпаниясининг хабар беришича, қор ёғиши оқибатлари Миссуридан тортиб Мэнгача кўплаб штатларда 100 млндан кўпроқ одамга таъсир қилиши мумкин. Чикаго, Детройт ва Кливленд шаҳарларида қор бўронлари, жануброқдаги Мемфис ва Жексонда чақмоқлар кузатилмоқда.
Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо штатнинг аксарият йўлларида тиркамали юк машиналари ва автобуслар қатновини тақиқлаб қўйган. “Амтрак” темир йўл компанияси штат ҳудудида 19-20 январь кунлари йўловчи поездлари ва электричкалар қатновини чеклаб қўйган.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024