Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон иқлим ўзгариши сабабли АҚШ ҳарбий объектлари хатарларга дуч келиши мумкинлигини билдирди
Иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган сув тошқинлари, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари АҚШ ҳудудига ҳарбий объектларнинг учдан бир қисмига бевосита хавф туғдиради. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги Конгрессга тегишли ҳисобот жўнатди.
Politico газетаси таянган ушбу ҳужжатда қайд этилишича, гап камида 79 объект ҳақида бормоқда. Улардан 53тасига сув тошқинлари мунтазам зиён етказмоқда, 43 таси қурғоқчилик таъсири остида ва 36тасига ўрмон ёнғинлари хавф солмоқда.
Мутахассисларнинг тахминларига кўра, келажакда яна 60та объект сув остида қолиши, 48таси қурғоқчилик ва 43таси ўрмон ёнғинлари таъсирида қолиши мумкин.
Ҳужжатда айтилишича, мудофаа вазирлиги иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий базаларни мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўришни бошлаб юборган.
Мавзуга оид
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
11:58 / 25.05.2026
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
21:13 / 12.05.2026