Технология | 11:25 / 19.01.2019
7731
1 дақиқада ўқилади

Tesla минглаб ходимларини ишдан бўшатади

Фото: AP Photo/John Locher

Tesla ходимларининг 7%ини ишдан бўшатишини маълум қилди. Компания Model 3 электрокарини оммавий ишлаб чиқаришда иқтисод қилмоқчи, деб ёзади Reuters.

Маълум бўлишича, компания раҳбари Илон Маск ўз ходимларига ишдан бўшатишлар ҳақида хабар юборган. Маск ўтган йил оғир ва муваффақиятли бўлганини, ҳозирда Tesla пулларни тежашга мажбурлигини ва ходимларнинг бир қисмини ишдан бўшатишини маълум қилган. 

"Афсуски, бошқа йўл йўқ", дея қайд этган у.

Tesla 3,5 мингга яқин ходимини ишдан бўшатишни режалаштирган. Қайд этилишича, Маск компанияси ўтган йили 9% ходимини ишдан бўшатишини маълум қилган. 2017 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Tesla компаниясида 37 543 киши ишлаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид