Жаҳон | 18:40 / 21.01.2019
17511
1 дақиқада ўқилади

Хитой музёрар кемаси Антарктида соҳилларида айсберг билан тўқнашиб кетди

Фото: Синьхуа

Хитойнинг "Сюэлун" музёрар кемаси Амундсен денгизидаги экспедиция чоғида Антарктида соҳилида айсберг билан тўқнашиб кетди. Кема енгил шикастланган, экипаж аъзолари жароҳатланмаган. Бу ҳақда Хитой табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
"Сюэлун" музёрари 35-Антарктика экспедицияси чоғида кучли туман сабабли Амундсен денгизида айсберг билан тўқнашиб кетди",дейилади вазирлик хабарида.

"Сюэлун" илмий-тадқиқот музёрар кемаси 1993 йилда Херсон кемасозлик заводида қурилган бўлиб, 1994 йилда Хитой сотиб олган. 2016 йил охирида Хитой ўзининг биринчи музёрар кемасини қуришни бошлаган. 

Мавзуга оид