Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:36 / 22.01.2019
7802
1 дақиқада ўқилади
Қўқонда ёнғин: бир кишининг жасади топилди
2019 йил 20 январь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар Фасоҳат кўчасида яшаган М.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига қараганда, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин ўчириш вақтида М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш