Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик миллиардер санкциялар сабабли бизнес-самолётидан айрилди
Россиялик тадбиркор Борис Ротенберг АҚШ молия вазирлиги санкциялари сабабли ўз бизнес-жетидан айрилди.
"Санкциялар жорий этилганидан сўнг банк самолёт эгаси бўлган Damstone Limited компанияси тўловларини қабул қилмай қўйди ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз самолётни сотиб юборди. Самолёт нархи банк томонидан белгиланган", деб маълум қилди Борис Ротенбергнинг вакили РИА Новостига.
Аввалроқ Forbes ўз манбаларига таяниб санкциялар сабабли Аркадий Ротенберг ҳам ўз самолётидан маҳрум бўлганини хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, Борис Ротенбергнинг нархи 25 миллион доллар бўлган Bombardier Global 5000 самолёти Кипрдаги Damstone Limited компанияси, Аркадий Ротенбергнинг нархи 15 миллион доллар турадиган самолёти эса Olpon Investment Limited компанияси ҳисобида турган.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026