Жаҳон | 14:40 / 24.01.2019
9306
1 дақиқада ўқилади

Хитой Пекинда «ядровий бешлик» учрашуви ўтказилишини тасдиқлади

Фото: ТАСС/Владимир Смирнов

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) вакили Хуа Чуньин Пекинда «ядровий бешлик» (Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Франция) учрашуви бўлиб ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг аниқлик киритишича, томонлар ядровий қуролсизланиш, ядро қуролини тарқатмаслик ва тинч мақсадларда ядровий технологияларни қўллаш масалаларини муҳокама қилади.

«Мен шуни тасдиқлашим мумкинки, ҳақиқатдан ҳам, ядро қуролига эга бешта давлатнинг учрашуви 30 январь куни Пекинда бўлиб ўтади», - дея таъкидлаб ўтди Чуньин.

Таъкидланишича, тадбирда 30-31 январь кунлари Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Андреа Томпсон иштирок этиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ядро қуролидан Россия ва Хитойни тийиб туриш учун фойдаланмоқчи экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид