2018 йилги Давлат дастурининг ижтимоий соҳа бўйича 5 та банди тўлиқ бажарилмаган
2019 йилнинг 26 январь куни Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да татбиқ этишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлиси ўтказилди.
Мажлисда қайд этилишича, кейинги икки йилда фуқаролар турмуш шароитларини яхшилашга, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишга қаратилган 90 та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарор қабул қилинди. Бироқ ушбу ҳужжатларда белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқнинг 20 фоизи муддатида ижро қилинмаган. Бу давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг ишга етарли даражада масъулият билан ёндашмаётганидан далолат бермоқда.
Жумладан, ўтган йилги Давлат дастурининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида 61 та банд белгиланган бўлиб, уларнинг 5 таси тўлиқ бажарилмаганлиги мажлисда алоҳида айтиб ўтилди. Бу борада аниқ мисоллар келтирилар экан, сўзга чиққанлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг санитария-гигиена лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилмаганлигини, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик ва бошқа қатор соҳаларда қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлигини таъкидлаб ўтдилар. Қўйилган вазифалар ижросига тўсиқ бўлган муаммолар таҳлили асносида уларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди.
Мажлисда таъкидланганидек, жорий йилда Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Парламент назоратини кучайтириш мақсадида Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия ҳузурида мониторинг гуруҳи ҳамда махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024