Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: норозилар гуруҳи Туркиянинг Ироқ шимолидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди
Бир гуруҳ норози шахслар Ироқ Курдистони ҳудудидаги Доҳук шаҳри яқинида жойлашган Туркия ҳарбий базасига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳарбий базага ҳужум Туркия ҲҲКнинг 20-22 январь кунлари берган авиазарбаси оқибатида Курдистон Ишчилар партиясининг 21 нафар аъзоси йўқ қилинганига нисбатан норозилик оқибатида уюштирилган.
Базага ҳужум давомида жабрланганлар ёки Туркия қуролли кучлари вакилларининг уларга нисбатан ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар йўқ.
Туркия Ироқ шимолидаги Курдистон Ишчилар партияси марраларига зарбалар бериб келмоқда. Анқара ушбу партияни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
21:16 / 28.06.2026