Жаҳон | 23:00 / 27.01.2019
12530
1 дақиқада ўқилади

Исроил Хуан Гуайдони Венесуэла президенти деб тан олди 

Фото: AP Photo/Sebastian Scheiner, Pool

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил Венесуэладаги мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони мамлакат раҳбари деб тан олишини маълум қилди.

“Бугун Исроил АҚШ, Канада, Лотин Америкаси ва Европа давлатларининг аксарият қисмига қўшилмоқда. Бугун Венесуэланинг янги раҳбариятини тан олишимизни эълон қиламан”, деб айтган Нетаньяху.

23 январда Хуан Гуайдо ўзини Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган. 

Мамлакатнинг амалдаги президенти Николас Мадуро юз бераётган воқеаларни давлат тўнтарувига уриниш деб атаган ва АҚШ билан дипломатик муносабатлар узилишини маълум қилган. 

Мавзуга оид