Жаҳон | 11:47 / 28.01.2019
7135
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Японияда янги радар жойлаштиришни режалаштирмоқда

Фото: REUTERS/Ian Dudley/U.S. Air Force photo

Қўшма Штатлар Япония ҳудудида янги, ўта кучли ер усти радари жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Иомиури» хабар берди.

Таъкидланишича, Американинг қитъалараро баллистик ракеталар зарбасига қарши мудофаа тизимини мустаҳкамлаш имконини берувчи янги ракеталардан мудофаа радар жойлаштирилиши 2025 йилга келиб юз беради. Биринчи навбатда, бундай тизимнинг жойлаштирилиши Шимолий Корея томонидан ракета зарбаси таҳдиди билан боғлиқ. Бундан ташқари, худди шундай радар 2023 йилгача Гавайи оролларида ҳам пайдо бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ разведкасининг янги стратегияси туфайли протест билдирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид