Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:36 / 28.01.2019
9596
1 дақиқада ўқилади
Гвардиола сўнгги 10 йилликнинг энг яхши клубларини айтди
Фото: AFP
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола сўнгги 10 йилликнинг энг яхши клублари ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.
«Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши клублари ҳақида кўп гапирганман. Улар - «Ювентус», «Бавария» ва «Барселона».
Нега? Чунки улар ҳар мавсумда чемпион бўлишади, кубокларни қўлга киритишади. Ҳар йили уларни чўққида кўрамиз. Шу туфайли ҳам улар - энг яхшилар. Биз уларга яқинлаша олмаймиз, аммо эргашишимиз мумкин», - деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда Goal.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш