Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla автомобиллари ўғриларини Бах мусиқаси билан чўчитади
Tesla автомобилининг янги махсус хавфсизлик тизими машинани олиб қочишга уриниш вақтида Иоганн Себастьян Бахнинг “Токката и фуга ре минор” мусиқасини баралла ижро эта бошлайди.
Бу ҳақда Tesla компанияси асосчиси Илон Маск маълум қилди.
“Tesla Sentry Mode режими ўғирлик пайтида Бахнинг “Токката и фуга ре минор” мусиқасини ижро эта бошлайди”, деб ёзган Маск.
“Гоҳида Бахнинг бу композицияси металл услубида янграйди”, деб қўшимча қилган миллиардер.
Tesla яқин орада автопилоти бор барча машиналари учун “Sentry Mode” хавфсизлик тизимини чиқаради. Бу Tesla Model S, Model X ва Model 3’га тегишлидир. Янги хавфсизлик тизими автомобил билан бирор кор-ҳол юз берса, бу ҳақда унинг эгасига хабар беради.
Мавзуга оид
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
08:10 / 09.04.2026
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
10:07 / 30.01.2026