Tourism challenge: Ёшлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чорланмоқда
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш, мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида "Tourism challenge" ("Туризм чорлови") танлови ҳақида эълон қилди.
Танловда республика таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларидан иборат жамоалар иштирок этиши мумкин. "Tourism challenge" қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
· Ёшлар (таълим муассасаси номидан) сайти орқали рўйхатдан ўтишади;
· Сайёҳлик ҳудудига боргач, танловнинг масъул вакилидан тегишли атрибут (таълим муассасасининг рақами ёки номи ёзилган байроқ)ни олишади ва танлов учун махсус тайёрлаган харитага жойлаштиришади;
· Харита ёнида ҳамда туризм объектларида ўз жамоалари билан суратга тушиб, оммавий ахборот воситалари, шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали чорлов йўллашади ва ўз саёҳатларини кенг ёритишади.
"Tourism challenge" иштирокчиларнинг саёҳатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
- саёҳатларни ташкил этиш даври (туризм мавсуми паст даврлар - февраль, март ойларига устунлик берилади);
- саёҳатларнинг умумий масофаси;
- саёҳатлар маршрутларининг янгилиги ва ўзига хослиги (креативлиги);
- саёҳатларнинг давомийлиги (кетма-кетлиги);
- саёҳатлар сони;
- сайёҳлар сони;
- саёҳатларнинг ОАВда ёритилганлиги (сони ва ОАВ тури);
- саёҳатларнинг ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши (қанча фойдаланувчи кўрганлиги);
- саёҳат даврида олинган фото сурат ва видео материалларнинг сифати.
Танлов ғолиблари олий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари бўйича алоҳида аниқланади ва эълон қилинади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин: Қўшни икки мамлакатга 7 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (100 дона);
2-ўрин: Қўшни битта мамлакатга 5 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (50 дона);
3-ўрин: Ўзбекистоннинг уч шаҳрига 5 кунлик саёҳат учун 6 кишилик йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (50 дона).
Батафсил маълумотларни www.challengetour.uz сайти ҳамда +998951933402 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
19:41 / 30.10.2024