ИИВ: Ўзбекистонда 2018 йили жиноятчилик 33,5 фоизга камайди
2018 йилда Ўзбекистон бўйича умумий рўйхатга олинган жиноятчилик 2017 йилга нисбатан 33,5 фоизга камайишига эришилди. ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддин Бурҳонов «Тараққиёт стратегияси»да бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.
«2017 йилда жами 73692та жиноят рўйхатга олинган бўлса, 2018 йилда республика бўйича умумий рўйхатга олинган жиноятлар сони 49011тани ташкил этиб, жиноятчилик камайиши 33,5 фоизни ташкил этди. Шундан 2017 йилда 519 марта қотиллик содир этилган бўлса, 2018 йилда бу рақам 432тани ташкил этиб, 16,8 фоизга камайган. Қасддан оғир тан жароҳати етказиш 1397тадан 1171тага қадар камайди. Номусга тегиш 376тадан 2018 йилда 222та ҳолат камайиб, бу борадаги кўрсаткич 41 фоизга камайишига эришилган», - деди генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов.
Унинг билдиришича, оғир жиноятлардан ҳисобланувчи босқинчилик 2017 йилда 358 маротаба содир бўлса, 2018 йилда бу рақам 42,7 фоизга камайиб, 207 марта босқинчилик содир этилган. Бурҳоновнинг фикрича, жиноятчиликнинг бу тарзда кескин камайишига патрул-пост, профилактика, жиноят-қидирув тизими ходимларининг кеча-ю кундуз меҳнатлари самарасидир.
Шу билан бирга, талончилик жинояти 831тадан 331тагача камайган. Қутбиддин Бурҳоновнинг алоҳида уқдиришича, бугунги кунда товламачилик билан боғлиқ жиноятлар анча кўпайган.
«Ҳозирда, фуқароларнинг бир-бирини алдаш ҳоллари кўп. Мол-мулк масаласида эгалик қилиш учун бир-бирини алдаш ҳолатлари учрамоқда. Шунга қарамасдан 2017 йилда 305та рўйхатга олинган бўлса, 2018 йилда 201та товламачилик қайд этилган бўлиб, бу 34,1 фоизга камайишга эришилганини англатади», - деди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024