Жаҳон | 11:08 / 30.01.2019
8502
1 дақиқада ўқилади

Пекинда «ядровий бешлик» мамлакатлари якуний баёнотдан воз кечишди

Фото: REUTERS

Пекиндаги учрашувда «ядровий бешлик» давлатлари вакиллари якуний қўшма баёнотни мувофиқлаштиришдан бош тортишди. Бу ҳақда РИА «Новости» Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковга асосан хабар бермоқда.

Унинг қўшимча қилишича, бу «ядровий бешлик» аъзолари ўртасида ўзаро ишончнинг камайиши жараёни чуқурлашиши фонида содир бўлган.

«Вазият шу қадар жиддийки, биз бу сафар ҳаттоки якуний баёнотни мувофиқлаштиришдан ҳам бош тортишга мажбур бўлдик», - дея маълум қилган Рябков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Пекинда «ядровий бешлик» учрашуви ўтказилишини тасдиқлаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид