Жаҳон | 14:04 / 31.01.2019
9902
4 дақиқада ўқилади

АҚШда қутб гирдоби 8 кишининг умрига зомин бўлди

Иллинойс штати расмийларига кўра, чоршанба кечасида қаттиқ совуқдан 8 киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида Айова университети талабаси ҳам бор. Қуёш ботишидан бир неча соат ўтиб, унинг жасадини университет академик зали яқинидан топишган.

АҚШнинг ўрта ғарб ҳудудига ёпирилган қутб гирдоби Чикагога 1985 йил январидан буён такрорланмаган рекорд даражадаги совуқ ҳаво оқимини олиб келган. Кеча, чоршанба кунининг ўзида ҳаво ҳарорати -30 даражага тушиб кетган.

Кўплаб шаҳарларда асосан бошпанасиз кишиларга эътибор қаратилмоқда. Шаҳарлардаги ҳукумат бинолари, черковлар, ўқув биноларида исиниб олиш нуқталари ташкил этилган.

Чикагодаги икки энг катта аэропортда 2700 парвоз бекор қилинган. Бугун – пайшанба куни яна 1800 парвоз бекор қилиниши режалаштирилган.

Қутб гирдобини ижтимоий тармоқлар ҳам катта шов-шув билан кутиб олди. Фойдаланувчиларнинг катта қисми Чикагони Сибирга қиёслаб Чибирь дея аташаётган бўлса (ингл. Сhiberia), бошқалар эса вазиятни «Эртадан кейин» фильмига ўхшатмоқда. Инстаграмнинг ўзида #PolarVortex ҳештеги остида 257 минг пост қолдирилган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by The Magnificent Mile (@themagmile) on

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Barry Butler Chicago (@barrybutler9) on

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Nick Ulivieri (@nick_ulivieri) on

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Brandon Sharpe (@brandonexplores) on

Мичиган кўлида «совуқ буғ қайнаши».

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Leon Kim (@kim.leon) on

Бино деразаларининг ҳолати

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Liz (@eakeaty) on

Эслатиб ўтамиз, қаҳратон совуқ одатда Шимолий қутб ҳудудларидан ўтади, бу йил эса оқим жануброққа – АҚШ томонга йўналишни ўзгартирган. Оқибатда АҚШнинг марказий ва ўрта-ғарб ҳудудларида турли фавқулодда вазиятлар юзага келиши давом этмоқда.

Мавзуга оид