Boeing 2018 йилда рекорд қийматда тушум олганини маълум қилди
Boeing авиасозлик компаниясининг 2018 йилдаги тушуми 8 фоизга ўсиб, рекорд қийматдаги 101,1 млрд долларга етган. Компаниянинг бу даврдаги соф даромади эса 24 фоизга ўсиб, 10,5 млрд долларга етган. Компания бундай маълумотларни якунланган йил бўйича ҳисоботида келтирган.
Бундан ташқари, компания 2019 йилга прогнозини тақдим қилган: компания жорий йилда 895 тадан 905 тагача самолёт етказиб бермоқчи. Ўтган йил бу кўрсаткич 806 та самолётни ташкил қилган. Компания, шунингдек, 109,5-111,5 млрд доллар тушум олишни режалаштирмоқда.
Сармоячилар компания натижалари ва прогнозига ижобий муносабат билдиришган ва компания акциялари нархи ҳисобот эълон қилингандан кейин 6,5 фоизга кўтарилган.
Шу билан бирга, компания 2019 йилда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши оқибатлари ва Хитой иқтисодиётининг секинлашиши (компаниянинг ҳар тўрт самолётидан бири айнан Хитойга кетади) ҳамда охирги вақтда авиакомпанияларнинг касодга учраши ҳолатлари кўпайгани каби бир қатор қийинчиликларга тўқнаш келиши мумкин.
Boeing’нинг асосий рақобатчиси Airbus компанияси ўзининг 2018 йил учун ҳисоботини февраль ўрталарида тақдим қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
12:02 / 02.11.2024