Ортиқхўжаев: "Нега мен Akfa'даги улушимни бериб юборишим керак?"
Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев Tashkent City лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган компанияларнинг айримлари унинг Akfa компаниясига тегишли эканини тасдиқлади. Шу билан бирга, у ҳоким сифатида тайинланаётганида Akfa Group ҳолдинг компанияси акцияларини сотиш талаб этилмаганини билдирди. Ортиқхўжаев бу ҳақда Tashkent City лойиҳасига доир ташкил этилган матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Шаҳар ҳокими OpenDemocracy сайтида эълон қилинган мақоладаги фактлар юзасидан берилган очиқловчи саволга жавоб берар экан, Akfa ҳолдинг компанияси қимматли қоғозларига эга эканини таъкидлади. У, шунингдек, ҳоким бўлиши, акциялардан воз кечишини англатмаслигини билдирди.
«Ҳақиқатдан Akfa 20 йиллик компаниям. Ўзим ташкил этганман компанияни. Тўғрисини айтсам, ҳоким бўлиш тушимга ҳам кирмаган. Ярим соат олдин эшитганман ҳоким бўлишимни. Аммо, 20 йиллик компанияни, тўғрисини айтаман, 31 минг ишчиси билан шундоқ ташлаб кетиш...
Мен ҳоким бўлганимда, президентимиз шу ерда (компанияда-таҳр.) орттирган тажрибаларингни, деб ҳоким сифатида тайинлаганлар. Компания бошқарувини бошқа инсонларга, шогирдларинга ташлаб кетгин, деган талаб бўлган. Лекин ҳиссангни бергин, деган талаб бўлмаган.
Агар, менда Boeing акцияси бўлса, ҳоким бўлиб, бериб юборишим керакми? Ёки Apple акцияси бўлса қўлимда, мен ишни бошқармайман у компанияда, ҳоким бўлдим, уни ҳам сотишим керакми?», - дея жавоб берди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг OpenDemocracy сайти Tashkent City лойиҳаси таркибида барпо этилаётган 2та тураржой мажмуаларини сотиш билан шуғулланаётган Dream City Development сайти J-United корхонаси номига рўйхатдан ўтганини, бу юридик шахс эса, Ортиқхўжаевга тегишли экани ҳақида ёзган эди.
Tashkent City лойиҳаси сармоядорлари орасида, Akfa Dream World компанияси ҳам бўлиб, у Congress Hall ҳамда 5 юлдузли Hilton меҳмонхонасини барпо этмоқда. Ортиқхўжаевга кўра, ушбу икки бино барпо этилиб, фойдаланишга топширилгач, давлатга беғараз топширилади.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024