Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда ўттиздан ортиқ мактаб ва маъмурий бинолар эвакуация қилинмоқда
Санкт-Петербург шаҳрида бинолардан бирига бомба ўрнатилгани ҳақида келаётган аноним хабарлардан сўнг, ўттизга яқин мактаб ва турли маъмурий бинолардаги кишилар эвакуация қилинмоқда.
Айни вақтда аноним хабарлар мактаблар электрон манзилига келишда давом этмоқда, маълумотлар тўла ўрганилмоқда. Оммавий эвакуацияга сабаб бўлган бир хил матнли таҳдид хабарлари Болгариядаги mail.bg бепул почта хизмати орқали келяпти.
Унда шундай дейилади: «Хайрли кун! Сиз билан гапни қисқа қиламиз. Сизнинг объектингиз ҳудудида портлатиш воситаси ўрнатилган! Эвакуациясиз қурбонлар бўлиши мумкин. Биз сизни огоҳлантирдик. Хато қилманг, бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилиши мумкин. Бугун Питерда фожиа юз беради... Биз аминмизки, ҳамма бомбаларни зарарсизлантиришга улгурмайсиз».
Таҳдид хабарлари мактаблардан ташқари бошқа манзилларга ҳам жўнатила бошланган. Санкт-Петербургдаги бир неча савдо марказлари ва шифохоналар ҳам эвакуация қилинмоқда.

Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
01:04 / 21.03.2026