Фан-техника | 09:48 / 31.01.2019
4346
1 дақиқада ўқилади

Tesla 2018 йилда бир миллиард доллар зарар кўрганини билдирди

Фото: REUTERS

Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси ўтган йили деярли 1 миллиард доллар (976 миллион доллар) миқдорида зарар кўрган. Бу ҳақда The Detroit Times компаниянинг эълон қилинган молиявий ҳисоботига асосан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўтган йили компания даромади 21,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди, бу Tesla фаолияти учун рекорддир. 2018 йилнинг сўнгги чорагида компания даромади 7,2 миллиард долларни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг сўнгги уч ойида Tesla 139,4 миллион доллар миқдорида соф фойда кўрди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla минглаб ходимларини ишдан бўшатиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид