Бош прокуратура хабари инкор этилмоқда
Бухоро шаҳар ҳокимлигининг «Уй жойларни ҳисобга олиш ва нотурар жойлардан фойдаланиш» давлат корхонаси матбуот котиби Шерзод Уралов Бош прокуратура хабарини инкор этмоқда. Бу ҳақда у Kun.uz'га хабар берган.
«Интернет нашрлари орқали Б.Қ. исмли шахс ўзини ҳокимият вакили сифатида таништириб фирибгарлик йўли билан, гарчи ваколатига кирмаса-да ўзга шахслар ишончига кириб, уй олиб беришни ваъда қилгани, оқибатда 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари томонидан қўлга олингани таъкидлаб ўтилган. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритишни истар эдик», — дейди у.
Гап шундаки, Бош прокуратура тарқатган хабарда таъкидланган Б.Қ. исмли шахс Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келаётгани айтилган. Уроловнинг айтишича, Б.Қ.нинг Бухоро шаҳар ҳокимлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Фуқаро Б.Қ. штат бирлиги бўйича УЖҲО ва НЖФ давлат корхонасининг ётоқхоналарга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ҳисобланади, лекин Бухоро шаҳар ҳокимлигининг бирор бўлим бошлиғи эмас. Ҳокимлик билан корхона-ташкилот ўртасида катта фарқ бор», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура тарқатган хабарда таъкидланган шахс фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратиб бериш учун пора олаётганда ушланганди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024