МИБ 2 кунда 865 қарздор ҳайдовчидан жарима ундирди
МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорликлари ундируви бўйича қўшма рейд-тадбири ўтказилмоқда.
Пойтахтнинг 20 та марказий кўчасида ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 2 кунда 865 та қарздорлар аниқланиб, 256 миллион 999 минг сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилди. 32 та автотранспорт воситалари эса жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган 3 та автотранспорт воситаси ҳам аниқланди.
2019 йил 30-31 январь кунлари жами ундирилган жарималар 1 млрд. 120 миллион сўмдан ортиқни ташкил этган. Бу билан 3.821 та қарздорликлар ўз вақтида бартараф этилганини кўрсатади. Шундан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувидаги 1.536 та ижро ҳужжатлари бўйича 506 миллион 622 минг сўмдан ортиқ жарималар ундирилди. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 2 кунда 671 нафар қарздор ўз хоҳиши билан тўғридан-тўғри қарздорликларини тўлаган. Бунинг натижасида эса 249 миллион 622 минг сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган. 865 та ижро ҳужжатлари эса қўшма рейд пайтида ижроси таъминланди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатидан келиб чиққан ҳуқуқбузарликлар учун ўз вақтида эътиборсизлик оқибатида тўланмаган жарималар энди шу тартибда мажбурий ундирилади, акс ҳолда автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилишига олиб келади.
Мазкур қўшма рейд-тадбир Тошкент шаҳрининг барча туманлар кўчаларида 10 кун давом этади.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
14:15 / 12.11.2024