Жаҳон | 22:15 / 01.02.2019
49158
2 дақиқада ўқилади

Тарихдаги энг бой одам маълум қилинди 

Фото: Bibliothèque nationale de France

Олимлар АҚШнинг Шимоли-ғарбий университети (Иллинойс штати) галереясида ўрта асрларга тегишли “Каталон атласи” қўлёзмасининг репродукциясини тақдим қилишди. Олимларнинг фикрича, унда тарихдаги энг бой одам тасвирланган. Бу ҳақда Live Science портали маълум қилди.

Харита 1375 йилда ҳозирда Испания таркибига кирувчи Мальорка оролида яратилган. Композиция марказида, савдо йўллари кесишган жойда Африкадаги қирол Манса Мусо қўлида олтин танга билан тасвирланган.  

Мусо 9-асрнинг биринчи ярмида Мали давлатига 30 йилга яқин ҳукмронлик қилган. Кўргазма куратори Кэтлин Бикфорд Берзокнинг айтишича, қирол минтақада олтин қазиб олинишини тўлиқ назорат қилган. Бу ерлардан олинган олтин энг соф ҳисобланган ва шу боис бозорда энг талабгир бўлган.

“Ҳозирги кунда бирор ким бундай бойликка эгалигини тасаввур қилиш қийин”, деб таъкидлаб ўтган Берзок.

9-асрда Мали олтини етакчи валюта бўлган динорларни зарб қилишда қўлланган. Ўша вақтларга мансуб араб матнлари мазмуни тангалар Мусо назоратидаги ҳудудлардан олинган олтиндан зарб қилинганини тасдиқлайди.

Мавзуга оид