Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegraph: Лондон маблағ етишмаслиги сабабли F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишдан воз кечиши мумкин
Буюк Британия 7 млрд фунт стерлинг миқдоридаги молиявий етишмовчилик сабабли Америкада ишлаб чиқарилган F-35 Lightning II қирувчи самолётларини сотиб олиш режасидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда The Daily Telegraph газетаси хабар берди.
Гап Бирлашган Қиролликнинг яқин ўн йил ичида 138 дона F-35 самолёти сотиб олиш дастури ҳақида бормоқда.
Буюк Британия 2025 йилга қадар 48 дона қирувчи самолёт етказиб берилиши бўйича 9,1 млрд фунт стерлингга тенг шартнома имзолаган, деб ёзади нашр.
Айни пайтда мамлакат мудофаа вазирлиги 2018 йилдан 2028 йилгача мудофаа эҳтиёжлари учун 193,3 млрд фунт стерлинг сарфлаши тахмин қилинган, бюджетда эса захира молиялаштиришни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 186,4 млрд ажратилган.
Мавзуга оид
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
07:40 / 27.03.2026