Жамият | 10:54 / 02.02.2019
14437
1 дақиқада ўқилади

«01 717» автомобиль рақамини олиб беришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив фото/KUN.UZ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро М.А. фуқаро Д.М.нинг автомашинасига йўл ҳаракатлари хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали «01 717» давлат рақамини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид