Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда «баҳсли» 9М729 ракетасини Урал тоғлари ортига жойлаштиришни таклиф этишди
Россиянинг 9М729 янги ракеталари Европагача етиб бормаслиги учун Урал тоғлари ортига жойлаштирилиши Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани сақлаб қолади.
Frankfurter Allgemeine газетасининг ёзишича, бу ҳақда бундестаг депутатлари Родерих Кизеветтер ва Рольф Мютцених фикр билдирган.
Уларнинг фикрича, Россияга ана шундай таклиф билдирилиши керак, шу билан бирга Америка россиялик мутахассисларга Руминиядаги ракета базаларини текширишга имкон бериши лозим.
2 февраль куни АҚШ Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқишини маълум қилди. Москва ҳам ўз навбатида шартномадан чиқди.