Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Озарбойжон иқтисодиёт вазири бошчилигидаги делегация келмоқда
4-5 февраль кунлари Озарбойжон иқтисодиёт вазири Шаҳин Мустафаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ташриф билан бўлади.
AzerTac агентлиги хабарига кўра, мазкур делегация таркибидан қишлоқ хўжалик вазири Ином Керимов, «Озарбойжон темир йўллари» ЁОЖ раиси Жавид Гурбанов, «Каспий денгиз пароходчилиги» (ASCO) ЁАЖ раиси Рауф Велиев, «Боку халқаро денгиз савдо порти» ЁАЖ бош директори Талиҳ Зиядов ва бошқа расмий шахслар, шунингдек, қатор ишлаб чиқариш компаниялари раҳбарлари ўрин олади.
Озарбойжон делегацияси вакиллари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Шунингдек, делегация аъзолари Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва компаниялари раҳбарлари билан музокаралар олиб бориши, ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудларида бўлиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
23:34 / 18.02.2026
Озарбойжон элчихонасига зарбалар тасодифми?
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:08 / 11.02.2026