ОАВ: Бишкек-Тошкент йўналишидаги автобус қатновида янги тўсиқ пайдо бўлди
Қозоғистон ҳудудидан ўтиши тақиқланиб, кейинроқ ҳаракатланишига рухсат берилган Бишкек-Тошкент йўналишидаги автобуслар яна Қозоғистонга киритилмаяпти. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қирғизистонлик ҳайдовчилар Қозоғистон чегарасида муаммо ҳал бўлмаганидан норози бўлмоқда. 2018 йил декабрида ташувчилар йўловчиларнинг илтимосига кўра ҳаракатланиш жадвалини бироз ўзгартирганди. Бироқ, Қозоғистон томони бу мувофиқлаштирилмаган ноқонуний ҳаракат эканлигини билдирган. Ўзбекистон томони ҳам масалага муносабат билдириб, «келиб чиққан манфаатлар тўқнашуви оқибатида Қирғизистон ва Қозоғистон ташувчилари норозилиги»ни таъкидлаганди.
Аммо 1 февраль куни келишилган ва тасдиқланган янги жадвалга кўра, Бишкек — Тошкент йўналишида йўловчи автобуслар қатнови яна тикланди. Қирғизистон Республикаси Транспорт ва йўл вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда расмий ахборот тарқатди.
Бугун, 4 февраль куни эса келишувга қарамай, Қозоғистон чегарасида муаммо ҳалигача юзага келаётгани айтилмоқда.
«Бизга юриш мумкинлиги билдирилди. Лекин қозоқ чегарачилари Қозоғистон ҳудудидан халқаро ташишни амалга ошириш учун берилган рухсатноманинг аслини кўрсатишни талаб этмоқда. Одатда бундай рухсатномани факс орқали олиб, шу қоғозни кўрсатиб келганмиз. Аммо Қозоғистон томони фақат ҳужжатнинг асли билан чегарадан ўтиш мумкинлигини таъкидламоқда», — дейди қирғизистонлик автобус ҳайдовчиси.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024