Жаҳон | 00:49 / 04.02.2019
12492
2 дақиқада ўқилади

Трамп Афғонистон ва Сурияга қўшинни қайтариши мумкинлигини айтди

Фото: REUTERS

Агар зарурият туғилса, америкалик ҳарбийлар Афғонистон ва Сурияга тезда қайтишлари мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп CBS телеканалига интервьюда маълум қилди. 

“Агар зарурият бўлса, биз қайтамиз. Бизда тез учувчи самолётлар, жуда яхши юк самолётлари бор”, деб айтган Трамп.

Трампнинг айтишича, у Афғонистонда қўшинларнинг кичик контингентини қолдириш имконини кўриб чиқмоқда. Жумладан, гап разведка ҳақида бормоқда. “Мен у ерда разведкачиларни қолдираман ва агар террорчиликнинг янги ўчоқлари шаклланаётганини кўрсам, унда бунга қарши бирор чора кўраман”, деб айтган Трамп. У Афғонистонда қўшинларни сақлаш учун “ўтган йилдаги каби 51 млрд доллар сарфламаслигини” айтган.  

АҚШ президентининг таъкидлашича, ҳозирда Сурияда 2 мингга яқин америкалик ҳарбий қолмоқда. Унинг айтишича, қўшинлар бу давлатдан АҚШ ИШИД томонидан назорат қилинувчи ҳудуднинг қолган қисми устидан назоратни ўрнатиши сайин кетишни бошламоқда. 

Трампнинг таъкидлашича, ҳарбийлар Ироқдаги базада жойлаштирилади, улардан баъзилари кейинроқ уйларига қайтарилади. “Бироқ биз қолмоқчимиз. Биз Исроилни ҳимоя қилишимиз лозим”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти. 

Мавзуга оид