Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни ЖСТ қоидаларини бузганликда гумонламоқда
АҚШ Россия Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)нинг нормаларини бузиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШнинг ташкилотдаги савдо вакили ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, агар Россия томонидан бузилиш юз бергани аниқланса, унда зарур «чоралар» кўрилади.
«[Қўшма Штатлар] муаммони ҳал қилиш ва Россия бозорларини АҚШдан экспорт учун очиқ қолдириш мақсадида барча зарур чораларни ўрганиб чиқади ва амалда қўллайди», - дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, ҳисобот муаллифлари Россиянинг мамлакатга товарлар олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича нормаларини танқид остига олишди. Хусусан, улар Россияда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва айрим солиқ ҳамда йиғимлар борасида салбий фикр билдирганлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла ЖСТга АҚШ устидан шикоят қилганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026