Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элёр Ғаниев: “Янги шароитларда Озарбойжон билан бизнес-ҳамкорлик учун қулай имкониятлар яратилади”
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Элёр Ғаниевнинг сўзларига кўра, бугунги Ўзбекистон бошқача – очиқ, шаффоф мамлакат ва янги шароитларда Озарбойжон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун максимал даражада қулай шароитлар яратилади. Kun.uz мухбири Элёр Ғаниевнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама учрашув доирасида айтган сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
“Биз Озарбойжон билан ўзаро алоқаларимизни жуда юқори баҳолаймиз. Сизнинг ҳамкорликка доир барча таклифларингизнинг максимал даражада самарали ишлаб чиқилишини таъминлаймиз. Бугун Ўзбекистонда жуда катта ислоҳотлар рўй бермоқда. Ўзбекистон бугун бошқа мамлакат деса ҳам бўлади – очиқ ва шаффоф. Янги шароитларда Озарбойжон билан бизнес ҳамкорлик қилиш янгидан-янги, қулай имкониятларни тақдим этади. Ҳар бир мамлакат ўз иқтисодиёти рақобатбардошлигини оширишга ҳаракат қилади. Биз биргаликда ишлаш баробарида ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам Озарбойжоннинг иқтисодиётини кўтаришга умид қиламиз”, - деди у.
Элёр Ғаниев аниқ рақамларни келтирмаган бўлса-да, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ошганини таъкидлади.

“2018 йилда Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси ошди, бу бизни хурсанд қилади, албатта. Шундай бўлса-да, рақамлар биз истагандек юқори эмас. Салоҳият катта, бу камида ярим миллиард, келгусида эса 1 миллиард доллар демакдир”, - дейди у.
Ғаниев мамлакатлар инвестицион фаолият, автомобилсозлик, нефть-газ, кимё ва бошқа кўплаб соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкинлиги, бунинг учун яхши даромад келтирувчи лойиҳалар мавжудлигини қўшимча қилди.
Ўз навбатида Озарбойжон Республикаси иқтисодиёт вазири Шаҳин Мустафоев Ўзбекистон ва Озарбойжон мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ошганини қайд этди.
Учрашувдан сўнг икки мамлакат вакиллари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
14:26 / 12.05.2023
«Туя гўшти еган» пулли йўллар, абгор бўлаётган трассалар: ўзбекистонликлар сифатли йўлларни қачон кўради?
00:13 / 07.08.2020
Манба: Элёр Ғаниев Транспорт вазирлигини тарк этди
12:21 / 24.07.2020
Эрон – Афғонистон – Ўзбекистон йўналишида илк автокарвон ташкил этилади
08:05 / 06.03.2020