Ўзбекистон | 08:05 / 06.03.2020
6374
1 дақиқада ўқилади

Элёр Ғаниев Boeing вице-президенти билан учрашди

Транспорт вазирлигида Boeing компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Транспорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев Boeing компанияси вице-президенти  Грегори Лекстон билан учрашди.

Вазирлик хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Грегори Лекстон Ўзбекистон минтақадаги мамлакатлар орасида авиапаркида Boeing 787 Dreamliner самолётлари энг кўп давлат эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев Boeing компанияси билан ўзаро ишончли ва самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, бу йўналишда биргаликда ишлаш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади. 

Бундан олдин, Uzbekistan Airways 4та Boeing самолётини сотаётгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид