Жаҳон | 12:00 / 05.02.2019
8538
1 дақиқада ўқилади

Эрон ракеталар бўйича «асоссиз» баёнотни рад этди

Фото: AFP

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, Евроиттифоқ (ЕИ) эронлик ҳарбийлар ўз ракеталари аниқлиги ва масофасини яхшилаш ниятида экани ҳақидаги баёнотни ҳеч қандай далил-исботлар билан мустаҳкамламаган. Бу ҳақда Reuters идора баёнотига асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ, Евроиттифоқ кенгаши Эрон бўйича баёнотда Теҳронни ракеталар синовидан воз кечиш, шунингдек, уларнинг хусусиятларини яхшилашга уринмасликка чақирганди.

Эрон ТИВдан маълум қилишларича, бу «асоссиз ва бўш» айбловлар Европада «таниқли террорчилар ва жиноий гуруҳлар озод экани» сабабли «нотўғри» ҳисобланади. Шу муносабат билан ТИВ ушбу баёнотлар Эроннинг Европа билан муносабатларини бузмоқчи бўлган «душманлар» томонидан берилган, деган хулосага келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп нега Ироқда қўшинлар қолдирилишини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид