Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА ва Қатар ЖЧ-2022’ни ташкиллаштириш билан шуғулланувчи қўшма корхона тузди
ФИФА ва Қатар 2022 йилга жаҳон чемпионатини ташкиллаштириш бўйича қўшма корхона тузганини эълон қилди. Бу корхона Қатарга ЖЧ иштирокчилари ва мухлисларга қулай шароитларни ташкил этишда кўмак кўрсатади.
Қўшма корхона FIFA World Cup Qatar 2022 LLC деган ном олди. 5 февралда Доҳада корхона бошқарувининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бу корхона 2022 йилги жаҳон чемпионатини араб дунёсида илгари суриш учун жавоб беради, унинг фаолияти мусобақани ўтказишга қаратилади, ЖЧ ташкилий қўмитаси эса инфратузилмани ривожлантиришни бошқариш ва бошқа дастурлар бўйича ишлашни давом эттиради.
“ФИФА билан қўшма корхонани тузиш Қатардаги жаҳон чемпионати лойиҳаси доирасида муҳим онда юз бермоқда, чунки биз турли инфратузилмаларни якунламоқдамиз, улар орасида стадионлар ва машғулот майдончаларини фойдаланишга киритиш бор. Кейинги вазифамиз жаҳон чемпионатларини ўтказишдаги тажрибани қўллаш ҳисобланади”, деб айтган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раҳбари Ҳасан Ал-Таввадий.
Ал-Таввадий ташкилий қўмита раҳбари бўлиб қолган ҳолда янги корхона бошқарув раиси лавозимини ҳам эгаллайди.
Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача 7 та шаҳарда, жумладан, Доҳа, Лусаил, Ал-Вақра, Ал-Хор, Ал-Район, Умм-Салол ва Мадинат аш-Шамолда бўлиб ўтади
Мавзуга оид
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
18:38 / 29.04.2026