Жаҳон | 19:03 / 05.02.2019
17152
2 дақиқада ўқилади

Лавров Тожикистон фуқароларини Россияда ишлаш учун «кир йўллардан» юрмасликка чақирди

Россия Федерация ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон фуқароларини Россияда иш билан таъминлашда «лойқа йўлларни» четлаб ўтишга чақирди ва расмий Душанбега меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини назорат қилиш борасида бир неча келишувларни амалга оширишни таклиф қилди.

— Муҳожирлар Россия Федерациясига турли «кир усуллар» билан йўл олишидан аввал улар билан иш олиб борилиши жуда муҳим. Улар иш берувчиси кимлиги, бу қонуний иш эканлиги, уларнинг паспортини олиб қўймасликлари, ҳар қадамда конвертда пул беравермаслик кераклигини билишлари керак, — дейди Лавров рус-тожик славян университетида нутқ сўзларкан.

Лавровнинг сўзларига кўра, таклиф этилган келишувлар меҳнат миграцияси тизими бошқа юртдан келганлар учун бутунлай қонуний ва қулай бўлмоғи керак.

Маълумот учун, 2018 йилнинг дастлабки икки чорагида собиқ иттифоқ давлатларидан келган муҳожирлар Россиядан ўз юртларига 6,69 млрд. доллар жўнатган. Умумий пул жўнатмаларидан 1,15 млрд. доллари Тожикистон фуқароларига тегишлидир.

Мирзаёр Эркинов
Тайёрлаган Мирзаёр Эркинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид