Жаҳон | 08:27 / 05.02.2019
7022
1 дақиқада ўқилади

Трамп Жаҳон банки раҳбари лавозимига кимни илгари суриши айтилди

Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ молия вазирининг ташқи ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Мэлпас номзодини Жаҳон банки раҳбари лавозимига илгари суришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Мэлпас ўзининг консерватив қарашлари билан машҳур.

Таъкидланишича, иқтисодчи, шунингдек, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар «безор қиладиган» идораларга айланган, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Иванка Трамп Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин экани ҳақида хабар қилганди.

Мавзуга оид