Жамият | 17:07 / 06.02.2019
17833
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ҳамқишлоғининг умрига зомин бўлган шахс ушланди

2019 йил 4 февраль куни соат 23:30ларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Дарё МФЙда яшовчи И.У. уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган ҳамқишлоғи Л.Ж.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Л.Ж. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.У. қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид