Франция ва Италия ўртасида дипломатик можаро авж олмоқда
Франция ташқи ишлар вазирлиги Италиядаги элчини маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олди. Вазирлик баёнотига кўра, бунга Италия расмий шахслари томонидан Францияга билдирилаётган “мисли кўрилмаган” таъна-маломатлар сабаб бўлган.
“Бир неча ой давомида Франция айбловлар, асоссиз таъна-маломатлар ва куракда турмайдиган баёнотларга учрамоқда”, дейилган хабарда.
Баёнотда шу билан бирга Франция Италия билан дўстликка содиқ бўлиб қолиши, бироқ Италия Франциянинг демократик йўл билан сайланган ҳукуматига ҳурматсизлик қилаётгани таъкидлаб ўтилган.
Январь бошида Италия бош вазири ўринбосари ҳамда меҳнат ва иқтисодий ривожланиш вазири Луижи Ди Майо Франциядаги “сариқ жилетлар” ҳаракатини таслим бўлмасликка чақирган ва сиёсий ёрдам таклиф қилган. Франциядаги норозилик ҳаракатини Италия ички ишлар вазири Маттео Сальвини ҳам қўллаб-қувватлаган. У “сариқ жилетчилар” халққа қарши сиёсат олиб бораётган президентга қарши норозилик билдираётганларини таъкидлаб ўтган ва намойишлардаги зўравонликларни қоралаган.
Франция ташқи ишлар вазирлигидаги Европа ишлари бўйича вазир Натали Луазо Италия ҳукумати аъзоларининг баёнотларини Франциянинг ички ишларига аралашув деб атаган.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
17:50 / 06.11.2024