«Хитой ёки НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўрмоқда»: швециялик таҳлилчилар Россиянинг режаларини маълум қилишди
Швециянинг Мудофаа тадқиқотлари институти (FOI) экспертлари фикрича, Россия Хитой ёки НАТО миқёсидаги рақибларга қарши узоқ вақт давом этадиган минтақавий урушларни олиб боришга тайёргарлик кўрмоқда. РИА «Новости» FOI тадқиқоти билан танишиб чиқди.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россия армияси бундан аввал маҳаллий низолар юз берган ҳолатда ҳаракат қилиш бўйича вариантлар кўриб чиқилган машқларни ўтказган бўлса, энди россиялик ҳарбийларнинг машқлари янада кенг кўламга эга бўлмоқда. Далил тариқасида мутахассислар «Ғарб - 2017» ва «Шарқ - 2018» машқларининг кўламини таққослади: ўтган йили 300 минг ҳарбий жалб этилди, 2017 йилда эса - 100 минг.
Тадқиқот муаллифлари сўнгги пайтларда Россия армиясининг жанговар тайёргарлиги сезиларли даражада ошганига эътибор қаратишди, бу Россия ҳарбийларига қисқа вақт ичида жанговар ҳаракатларга ўтиш учун имкон беради.
«Россия минтақавий ва вақти анча узоқ давом этадиган, Хитой ёки НАТО миқёсидаги эҳтимолий рақибларга қарши урушларни олиб боришга тайёрланмоқда», - дея хулоса қилган экспертлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия гипертовушли ракетани қачон яратиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024