Жаҳон | 07:45 / 09.02.2019
6541
1 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби ЕИга ядровий миссиялар бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: AP

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, европаликлар альянс доирасида биргаликдаги ядровий миссиялардан воз кечмаслиги керак. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг мақсади ядро қуролига эга бўлмаган дунё ҳисобланади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ядро қуролидан бир томонлама равишда воз кечиб бўлмайди.

Столтенбергнинг таъкидлашича, ядровий масъулиятни тақсимлаш НАТО учун муҳим аҳамиятга эгадир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Россияга «сўнгги имконият» берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид